Загрузка
Загрузка
Охирги 10 йилда Россия фуқаролигини олган собиқ  ўзбекистонликлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин
Жамият

Охирги 10 йилда Россия фуқаролигини олган собиқ ўзбекистонликлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин

453
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Охирги 10 йилда Россия фуқаролигини олган собиқ ўзбекистонликлар ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги Инсон хуқуқлари бўйича Кенгаш аъзоси Кирилл Кабановга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар килмоқда. 

“Россия Федерацияси президенти томонидан эълон қилинган қисман сафарбарлик доирасида Россия фуқаролигини олганига 10 йилдан кам бўлган фуқароларни бир йилга ҳарбий хизматга жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаяпмиз. Бу Марказий Осий давлатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг собиқ фуқароларига тегишли бўлади”, - деб ёзмоқда у ўзининг Телеграм-каналида.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий мажбуриятдан бўйин товлаш учун нафақат фуқаронинг ўзи, балки оила аъзолари ҳам Россия фуқаролигидан маҳрум этилади.

“Мазкур ташаббус ушбу давлатлар ҳуқуматининг ўз фуқароларига махсус ҳарбий операцияда ихтиёрий иштирок этишга расман таъқиқ қўйгани ва бу учун жиноий жавобгарлик белгилаганига адекват жавоб бўлади”, - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...