Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олмалиқ кон-металлургия комбинати "Sustainable Fitch" халқаро агентлиги рейтингида ўз ўрнини яхшилаб, барқарор ривожланишнинг юқори даражасини тасдиқлади. Мутахассислар корхонанинг экологик, ижтимоий ва бошқарув соҳаларидаги ютуқларини қайд этдилар. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Корхона ахборот хизматининг маълум қилишича, агентлик комбинатнинг барқарор ривожланиш рейтингини "3" даражада тасдиқлаб, умумий баҳони 56 баллдан 59 баллга оширди. Ижобий динамика корхонанинг барқарор ривожланиш стратегиясини такомиллаштириш бўйича изчил фаолиятини ва кон-металлургия саноатига хос бўлган экологик муаммоларни ҳал қилишдаги сезиларли ютуқларини акс эттиради.
Таҳлилчилар кучли томонлар орасида корпоратив бошқарув ва хатарларни бошқаришнинг самарали тизими, солиқ мажбуриятларини виждонан бажариш, шунингдек, кадрлар қўнимсизлигининг паст даражасини қайд этдилар.
Аввалроқ "Ўзбекистон ва Марказий Осиё тоғ-кон саноати" IV Халқаро конгресси ва кўргазмасида ОКМК "Йилнинг энг яхши инвестиция лойиҳаси" номинациясида ғолиб бўлган эди.

Изоҳлар мавжуд емас