Загрузка
Загрузка
ОКМКда яна бир йирик иншоот барпо этилмоқда
Жамият

ОКМКда яна бир йирик иншоот барпо этилмоқда

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнидан кейин ҳосил бўладиган қолдиқларни хавфсиз сақлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бундай иншоотларни тўғри жойлаштириш ва мустаҳкам қуриш нафақат ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини, балки атроф-муҳит ва инсонлар хавфсизлигини ҳам таъминлайди.

Айни пайтда Олмалиқ кон-металлургия комбинатидаги йирик лойиҳалардан бири — 3-Мис бойитиш фабрикаси босқичма-босқич тўлиқ қувватга чиқарилмоқда.

DJI_20261002165619_0006_D.MP4_snapshot_00.18.342.jpg

Фабрикада ишлаб чиқариш жараёнидан кейин ҳосил бўладиган бойитиш қолдиқларини хавфсиз сақлаш учун замонавий гидротехник иншоот барпо этилмоқда.

Ушбу мураккаб объектни лойиҳалаш ишларига "O‘zGEORANGMETLITI" институтининг тажрибали мутахассислари жалб этилган.

""Ёшлик" конини ўзлаштириш ишлари бошланган вақтнинг ўзида янги бойитиш фабрикаси, сув иншоотлари ва қолдиқларни сақлаш омборини қуриш режалари ҳам ишлаб чиқилган.

DJI_20261002170942_0026_D.MP4_snapshot_00.01.800.jpg

3-Мис бойитиш фабрикаси учун қолдиқлар омборини лойиҳалашда ернинг тузилиши, геологик шароит, экологик талаблар ва ишлаб чиқариш жараёни каби кўплаб омиллар ҳисобга олинди.

Бу оддий омбор эмас. У йирик гидротехник иншоот бўлиб, ўнлаб йиллар давомида ишлаши кўзда тутилган. Шунинг учун уни лойиҳалаш ва қуришда энг юқори хавфсизлик талабларига амал қилинмоқда.

Биз бундай объектларни аввал ҳам лойиҳалаганмиз. Аммо 3-МБФ қолдиқлар омбори ўз кўлами ва мураккаблиги билан ажралиб туради. Лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнида жаҳон тажрибаси ўрганилди, хорижий мутахассислар билан фикр алмашилди. Халқаро талаб ва тавсиялар инобатга олинди. Натижада замонавий ва юқори ишончли лойиҳа яратилди", — дейди "O‘zGEORANGMETLITI" институти лойиҳа бош муҳандиси Владимир Канонюк.

Иншоот қурилишида сифат ва аниқликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.

1V9A0980.JPG

Қурилиш майдонидаги ҳар бир қатлам махсус геодезик асбоблар ёрдамида текширилади. Шу орқали ҳар бир қатлам лойиҳада белгиланган аниқ баландлик ва ўлчамларга мос равишда ётқизилаётгани назорат қилинади.

Геодезистлар текширувидан кейин махсус дала лабораторияси ходимлари ҳар бир қатламдан намуна олади. Унинг намлиги ва зичлиги текширилади.

Бу кўп босқичли назорат иншоотнинг мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Омборнинг яна бир муҳим жиҳати— унинг сув ўтказмаслигини таъминлашдир.

Бунинг учун лой ва сув аралашмасидан фойдаланилмоқда.

1V9A0864.JPG

Бу жуда оддийдек кўринсада, аслида лой сув билан аралашганда шишади ва зич қатлам ҳосил қилади. Натижада сувнинг пастки қатламларга ўтиши қийинлашади.

Бундан ташқари, лой таркибидаги минераллар зарарли моддаларни ўзига боғлаб ўтказмаслик хусусиятига ҳам эга.

Лой қатламининг яна бир афзаллиги — унинг мослашувчанлиги. Ерда кичик чўкиш ёки ҳаракатланиш юз берган тақдирда ҳам, у бетон каби осон ёрилиб кетмайди ва ўз яхлитлигини сақлаб қолади.

Омборда экологик хавфсизликни таъминлаш учун замонавий геомембрана қопламаларидан ҳам фойдаланилмоқда.

Ушбу махсус қоплама технологик сувларнинг ер қатламларига сингиб кетишининг олдини олади. Шу билан бирга, ер ости сувларининг ҳолатини мунтазам назорат қилиш учун махсус назорат қудуқлар ҳам ташкил этилади.

Омборда дренаж тизими ҳам қўлланилмоқда. Унинг вазифаси — ҳосил бўлиши мумкин бўлган фильтрацион сувларни йиғиш, хавфсиз йўналтириш ва назорат қилиш.

DJI_20261002173051_0038_D.MP4_snapshot_00.09.152.jpg

Мажмуанинг муҳим жиҳатларидан яна бири — айланма сув таъминоти тизими.

Флотация жараёнидан кейин ҳосил бўладиган сув тиндирилади ва махсус сузувчи насос станциялари орқали яна ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилади.

Бу ечим сувдан қайта фойдаланиш имконини беради. Натижада табиий манбалардан сув олиш ҳажми камаяди.

Чиқинди сақлаш омбори 3-Мис бойитиш фабрикасида 7 километр масофада, Қурама тоғ тизмасининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган.

Омбор икки харитадан иборат. Биринчи хаританинг майдони 1420 гектар, иккинчисиники эса 1380 гектарни ташкил этади.

Шундай қилиб, умумий майдон қарийб 2800 гектарга етади.

Фабрикадаги флотация жараёнидан кейин ҳосил бўладиган қолдиқлар узунлиги қарийб 9 километр бўлган махсус қувурлар — пульпопроводлар орқали омборга етказилади.

1V9A0943.JPG

Иншоот йилига 300 миллион куб метргача бойитиш қолдиқларини қабул қилиш имкониятига эга.

Уларнинг 59 миллион тоннадан ортиғи қаттиқ қисмдан иборат.

Бугунги кунда замонавий технологиялар нафақат қурилишда, балки объектни бошқаришда ҳам қўлланилмоқда.

Яна шуни айтишк керакки ,омбордаги технологик жараёнлар рақамли тизим орқали назорат қилинади. Барча маълумотлар марказий диспетчерлик пунктига узатилади ва мутахассислар жараёнларни реал вақт режимида кузатиб боради.

Бу эса эҳтимолий муаммоларни олдиндан аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва зарур қарорларни тезкор қабул қилиш имконини беради.

Инсон меҳнати, замонавий технология ва муҳандислик ечимлари уйғунлигида барпо этилаётган ушбу йирик гидроиншоот нафақат ишлаб чиқариш учун, балки атроф-муҳит муҳофазаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувларини муҳофаза қилиш ва бойитиш қолдиқларини хавфсиз сақлашга қаратилган замонавий ечимлар ушбу объектни комбинатнинг муҳим стратегик иншоотларидан бирига айлантирмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати.

Ҳамкорлик материали


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...