Загрузка
Загрузка
Олдинга қараб силжиш йўқ. Таниқли урбанист ва транспорт бўйича  мутахассис  Аркадий Гершман Тошкентдаги ариқлар тизимини танқид қилди
Жамият

Олдинга қараб силжиш йўқ. Таниқли урбанист ва транспорт бўйича мутахассис Аркадий Гершман Тошкентдаги ариқлар тизимини танқид қилди

465
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли урбанист ва транспорт бўйича мутахассис Аркадий Гершман Тошкент ҳокимлигининг ариқлар билан ишлашга бўлган ёндашув тизимини танқид қилган. 

Бугунги кунда ҳар-бир пойтахтлик катта ёмғирдан кейин муаммолар бўлишини билади. Йўллар, тротуарлар ва ер ости йўллари сув остида қолади. Мазкур муаммо нафақат кўп йиллар давомида ҳал қилинмаяпти, балки бундан ҳам ёмонлашмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Бир пайтлар Тошкент яшил шаҳар эди, 20 - асрнинг ўрталари ва охирларида олинган фотосуратларда бу аниқ кўринади. Совет шаҳарсозлик мактабини кўп танқид қилиши мумкин, аммо кўкаламзорлаштириш масаласига эътибор юқори даражада эди. Аммо қуруқ иқлим шароитида яшил шаҳарни қандай қуриш керак? Бу муаммони ариқлар ҳал қилган", - деб ёзмоқда Гершман ўзининг Телеграм -каналида.

Унинг сўзларига кўра, ариқлар гидротехник иншоотлар бўлиб, кўчанинг ҳар икки томонида бўлган. Ариқларда доимо сув айланиб юрар, улар ҳавони намлаб туриб, ўсимликларни суғориш учун ишлатилган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, уларда ҳаттоки балиқлар ҳам бўлган.

"СССР қулаганидан кейин ариқлар билан ҳеч шуғулланмади, у ерга ахлат ташланди. Натижада   ариқлар тиқилиб қоладиган бўлди. Янги қурилишлар эса муаммони янада чуқурлаштирди. Тупроқ таркибининг бузилиши, шаҳарнинг оммавий асфалтланишини ва бетонланишини ёмғир пайтидаги тошқинларни келтириб чиқармоқда. Ёққан ёмғир қаерга оқиб кетсин?", -деди у.

Гершманниг қўшимча қилишича, ахлатдан ҳимоя қилиш учун ариқлар ёпиб қўйилмоқда. Қолган ўсимликлар фаррошлар томонидан   қўлбола усулда   қиммат тоза сув билан суғорилмоқда. Хуллас, олдинга қараб силжиш йўқ.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...