Загрузка
Загрузка
Олим, педагог ва жамоат арбоби Мўмин Ашуров вафот этди
Жамият

Олим, педагог ва жамоат арбоби Мўмин Ашуров вафот этди

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 70 ёшида таниқли олим, педагог, тадбиркор ва жамоат арбоби Мўмин Ашуров вафот этди. 

Мўмин Ашуров 1956 йил 19 апрель куни Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. У Москва муҳандислик-физика институтини тамомлаб, муҳандис-физик мутахассислигини эгаллаган. Кейинчалик СССР Фанлар академиясининг Умумий физика институтида илмий фаолият олиб бориб, физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини ҳимоя қилган. 

Меҳнат фаолияти давомида Самарқанд давлат университети ҳамда педагогика институтида физика фанидан дарс бериб, кўплаб талабаларга устозлик қилди. Илмий мақолалар ва монографиялар муаллифи сифатида ҳам танилган. 

1997 йилдан бошлаб мамлакатнинг йирик суғурта ташкилотларидан бири бўлган , "Мадад" суғурта агентлигига раҳбарлик қилган. Унинг бошқаруви даврида ташкилот ўз фаолиятини кенгайтириб, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаган. 

2012 йилдан кейин таълим соҳасидаги фаолиятини давом эттириб, Norma профессионал ривожланиш марказига раҳбарлик қилган. Кейинчалик Ўзбекистон сертификатланган молиявий мутахассислар ассоциацияси (ACFP) ижрочи директори сифатида фаолият юритган. Унинг ташаббуси билан халқаро бухгалтерлар уюшмаси ACCA билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Ўзбекистонда молиявий мутахассисларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш тизими ривожлантирилган. 

Мўмин Ашуров нафақат илм-фан ва таълим соҳаларидаги хизматлари, балки ҳалоллиги, камтарлиги ва инсонпарварлиги билан ҳам ҳамкасблари, шогирдлари ва кенг жамоатчилик ҳурматига сазовор бўлган. 

Марҳумнинг вафоти муносабати билан таҳририятимиз номидан унинг оила аъзолари, яқинлари, ҳамкасблари ва шогирдларига таъзия билдирамиз.

Мўмин Ашуровнинг ёрқин хотираси уни таниганлар қалбида узоқ йиллар сақланиб қолади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...