Загрузка
Загрузка
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат таркибда қабул қилди
Жамият

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат таркибда қабул қилди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ва имло қоидаларини такомиллаштиришни назарда тутувчи янги қонун лойиҳаси қабул қилинди ва кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди. Мазкур ҳужжатга кўра, амалдаги алифбо таркибидаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси тизимидан воз кечилиб, ўзбек тилининг табиати ҳамда рақамлаштириш талабларига мос келувчи 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат янгиланган алифбо таркиби жорий этилмоқда. 

Ислоҳот соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган кўп йиллик илмий-тадқиқот ишлари хулосаларига асосланган бўлиб, давлат тилининг нуфузини янада мустаҳкамлаш ва унинг қўлланилиш доирасини кенгайтиришга хизмат қилиши билдирилмоқда.

Муҳокамалар давомида халқ вакиллари янги алифбони амалиётга ортиқча сарф-харажатларсиз ва босқичма-босқич жорий этиш мақсадида бир қатор муҳим ҳуқуқий кафолатларни белгилаб қўйганлар. Хусусан, қонун расман кучга киргунига қадар амалда бўлган барча расмий ҳужжатлар, миллий валюта банкнотлари ва қимматли қоғозлар ўз кучини тўлиқ сақлаб қолади. 

Шунингдек, давлат органлари ҳамда ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳалари, кўрсаткичлари ва бошқа атрибутларини алмаштириш учун маълум бир ўтиш даври муддати белгиланиб, улардан ушбу муддат якунига қадар фойдаланишга рухсат берилган.

Бундай тизимли ёндашув вазирлик ва идораларда фойдаланилаётган бланкалар, кўрсаткич белгилари ва бошқа моддий воситаларни бир вақтнинг ўзида шошилинч алмаштириш мажбуриятини йўққа чиқаради. Натижада давлат бюджети маблағларининг асоссиз сарфланишининг олди олинади ва тадбирлар молиявий жиҳатдан мақбул тарзда, режали амалга оширилади. 

Депутатларнинг таъкидлашича, алифбо ва имло қоидаларининг оптималлаштирилиши ўзбек тилининг нафақат мамлакат ҳаёти ва халқаро майдондаги мавқеини тиклашга, балки унинг глобал рақамли маконда ҳамда ахборот технологиялари тизимларида эркин қўлланилишига кенг йўл очади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...