Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Олий суд Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Юлдуз Усмоновага қарши қўзғатилган иш юзасидан изоҳ берди. Суд берган маълумотга кўра, материаллар кўриб чиқиш учун судга ҳали тақдим этилмаган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, можарога ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти томонидан жойлаштирилган видеоролик сабаб бўлган. Унда Юлдуз Усмонова ички ишлар ходимларини ҳақорат қилган.
Ички ишлар вазирлигининг тушунтиришича, ушбу видео 2-майга ўтар кечаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Сирдарё вилоятидаги тошқинда жабрланганлар учун тўпланган инсонпарварлик ёрдамини хонандадан қабул қилиб олиб, марказий тўплаш жойига олиб борганларидан кейин ёзилган. Кечаси соат 00:10 бўлишига қарамай, Юлдуз Усмонова тўпланган юкни дарҳол манзилга жўнатишни талаб қилган.
Ички ишлар идоралари ходимлари Усмоновага инсонпарварлик ёрдамини Сирдарё вилоятига етказиб бериш марказлашган тарзда ва кундузи амалга оширилишини тушунтиришган бўлсада, у воқеа жойидан видеороликни ёзиб олган.
Кейинчалик хонанда бошқа видеони ёзиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан узр сўраган. Бироқ ИИББ хонанданинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришга қарор қилган.
Олий суднинг матбуот-хизмати бугун маълум қилмоқдаки, Юлдуз Усмонованинг иши кўриб чиқиш учун тергов идоралари томонидан судга ҳозирча тақдим этилмаган. Келиб тушиши биланоқ, қонунчиликка асосан иш суд мажлиси давомида кўриб чиқилади.
Изоҳлар мавжуд емас