Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда 2026/2027 ўқув йилининг бошланиш саналари расман тасдиқланди.
Расмий хабарга кўра, 2026/2027 ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида эса ўқув йилининг бошланиш санаси талабалар босқичига қараб белгиланди. Хусусан, 1-босқич талабалари учун дарслар 7 сентябрдан, 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун эса 14 сентябрдан бошланади.
Олдинроқ 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига қабул бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас