Загрузка
Загрузка
АҚШ давлат қарзи рекорд даражадаги 40 триллион доллардан ошди
Дунё

АҚШ давлат қарзи рекорд даражадаги 40 триллион доллардан ошди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Молия вазирлиги мамлакат давлат қарзи тарихий рекордни янгилаб, 40 триллион долларлик маррадан ошганини маълум қилди. Ушбу кўрсаткич атиги беш ой аввал 39 триллион долларни ташкил этган эди.

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, сўнгги йигирма йил ичида АҚШ давлат қарзи молиявий инқироз ва COVID-19 пандемияси даврида қарийб 6 триллион долларга ошган. Сўнгги 10 йилнинг ўзида умумий қарз миқдори икки бараварга кўпайган. АҚШ федерал ҳукуматидан ташқаридаги кредиторлар олдидаги қарз эса 32 триллион доллардан ошиб, мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажмига яқинлашган.

Конгресснинг мустақил Бюджет бошқармаси прогнозига кўра, 2030 йилга бориб давлат қарзи ЯИМга нисбатан 108 фоизга етади ва урушдан кейинги рекордни янгилайди. Кейинги 10 йил ичида эса бу кўрсаткич 120 фоизга чиқиши кутилмоқда.

Федерал захира тизими (ФЗТ) раиси Жером Пауэлл март ойида қарзнинг ҳозирги даражаси бошқариладиган ҳолатда эканини, аммо кейинги қарз олиш истиқболлари хавотир уйғотаётганини таъкидлаган эди. У давлат қарзи иқтисодиётга қараганда анча тез ўсаётганини ва узоқ муддатли истиқболда бу беқарорликка олиб келиши мумкинлигини билдирган.

Дональд Трамп 2016 йилги илк президентлик кампаниясида 19 триллион долларлик қарздан 8 йил ичида халос бўлишга ваъда берган эди, аммо амалда қарз ўсишда давом этди. Шу йилнинг февраль ойида у мамлакатдаги иқтисодий ўсиш яқин орада бу қарзни анча кичик кўрсатиб қўйишини таъкидлаган.

Олдинроқ АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи марта 38 триллион доллардан ошгани ҳақида хабар бергандик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...