Загрузка
Загрузка
Навоийда босқинчилик содир этган хавфли рецидивист 15 йилга озодликдан маҳрум этилди
Ҳодисалар

Навоийда босқинчилик содир этган хавфли рецидивист 15 йилга озодликдан маҳрум этилди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий вилоятининг Кармана туманида ошхона пичоғи ва ниқоб билан хонадонга бостириб кириб, ёш қизга нисбатан зўравонлик ишлатган ҳамда тилла буюмларни талон-торож қилган хавфли рецидивист ушланди. Илгари ҳам бир неча бор судланган шахсга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Расмий маълумотларга кўра, судланувчи 2026 йил 23 апрель куни ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида юзига оқ докадан ниқоб тақиб, ошхона пичоғи билан қуролланган ҳолда Кармана туманидаги Каловат маҳалласида жойлашган хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кирган. У хонадон ётоқхонасида бўлган ёш қизга пичоқ ўқталиб, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўравонлик ишлатган.

Жабрланувчи фаол қаршилик кўрсатганига қарамай, тажовузкор унинг қўл ва оёқларини чарм тасма билан боғлаб қўйган ҳамда хонадондан тилла ва турли қимматбаҳо тақинчоқларни талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, босқинчи унинг юзига пичоқ тираб, таҳдид қилган ва қўрқаётган-қўрқмаётганини сўраб, унга руҳий босим ҳам ўтказган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятчи бир кун ичида аниқланиб, қўлга олинган ва ҳибсга олинган.

Судда аниқланган маълумотларга кўра, у муқаддам ҳам турли жиноятларни содир этгани учун жавобгарликка тортилган. Шунга қарамай, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ва хавфли рецидивист сифатида баҳоланган.

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида судья Бобур Имомов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида иш атрофлича ўрганилиб, тегишли хулосага келинди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми "б" бандида назарда тутилган жуда кўп миқдорда содир этилган босқинчилик жиноятини содир этганликда айбли деб топилди ва унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Олдинроқ Тошкентда такси ҳайдовчисига нисбатан зўравонлик ишлатиб, уни ҳақорат қилган ҳамда воқеа ҳақида ижтимоий тармоқларда тасдиқланмаган маълумот тарқатган шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...