Загрузка
Загрузка
Россияда ўзбекистонлик таксист йўловчини бейсбол таёқчаси билан уриб, 5 йилга қамалди
Ҳодисалар

Россияда ўзбекистонлик таксист йўловчини бейсбол таёқчаси билан уриб, 5 йилга қамалди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Владивосток шаҳрида йўловчига бейсбол таёқчаси билан оғир жароҳат етказган 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Суд қарорига кўра, айбдор жазони умумий тартибли колонияда ўтайди ва жабрланувчига 1 миллион рубль миқдорида маънавий зарар тўлайди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса 2025 йил ноябрь ойида содир бўлган. Такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган йигит ва йўловчи ўртасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг ҳайдовчи машина юкхонасидан бейсбол таёқчасини олиб, йўловчининг бошига камида уч марта зарба берган. Оқибатда жабрланувчи очиқ бош мия жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Жиноятни содир этганидан сўнг йигит Приморье ўлкасидан қочиб, яширинишга уринган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари уни Кемерово вилоятида қўлга олиб, Владивостокка қайтарган.

Суд Ўзбекистон фуқаросини қасддан оғир тан жароҳати етказишда айбдор деб топиб, 5 йиллик қамоқ жазосини тайинлаган.

Аввалроқ Навоий вилоятининг Кармана туманида ошхона пичоғи ва ниқоб билан хонадонга бостириб кириб, ёш қизга нисбатан зўравонлик ишлатган ҳамда тилла буюмларни талон-торож қилган хавфли рецидивист 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...