Загрузка
Загрузка
Рақобат қўмитаси истеъмолчиларга қарийб 400 миллиард сўм ортиқча тўланган маблағни қайтарди
Иқтисод

Рақобат қўмитаси истеъмолчиларга қарийб 400 миллиард сўм ортиқча тўланган маблағни қайтарди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси кўрган чора-тадбирлар натижасида 11,7 миллион нафар истеъмолчининг ортиқча тўлаган маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилинди. 2023 йилдан 2026 йилнинг дастлабки 7 ойига қадар аҳолидан турли соҳалар бўйича жами 137 785 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг йиллар бўйича динамикасига кўра, 2023 йилда 20 691 та, 2024 йилда 30 070 та, 2025 йилда 53 670 та ва 2026 йилнинг 7 ойида 33 354 та мурожаат қайд этилган.

Соҳалар кесимида мурожаатларнинг 68 326 таси уй-жой-коммунал ва транспорт, 39 397 таси савдо ва умумий овқатланиш, 25 965 таси эса алоқа, молия ва ижтимоий хизматларга тўғри келган.

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда мурожаатлар сони 45 фоиздан 78 фоизгача ошган. Бу аҳолининг Рақобат қўмитаси фаолиятига ишончи ортиши ва "Истеъмолчи мурожаати" электрон платформаси орқали мурожаат қилиш имкониятлари кенгайгани билан изоҳланган.

Ўтган уч ярим йилдан ортиқ вақт давомида келиб тушган мурожаатларнинг 116 105 таси, яъни 86,7 фоизи ижобий ҳал этилган. Уларнинг 73 фоизи тўлиқ қаноатлантирилган, 25 фоизи бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 фоизи эса ваколатли органларга юборилган.

Қўмита томонидан коммунал хизматлар, тиббиёт, фармацевтика, савдо, телекоммуникация ва молия соҳаларида 20 дан ортиқ йўналиш бўйича ўрганишлар ўтказилган. Натижада аниқланган қонунбузилишлар бартараф этилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 11,7 миллион нафар истеъмолчидан ортиқча ундирилган жами 399,3 миллиард сўм маблағ фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси янги ўқув йили арафасида ташкил этилган "Мактаб бозорлари"да дарсликлар, мактаб формалари, ўқув-ёзув қуроллари ва бошқа анжомлар нархларини асоссиз оширмасликка чақирганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...