Загрузка
Загрузка
Олий таълим вазирлиги жорий ўқув йилида шартнома асосида  магистратурага қўшимча қабул қилишга рухсат берган
Жамият

Олий таълим вазирлиги жорий ўқув йилида шартнома асосида магистратурага қўшимча қабул қилишга рухсат берган

451
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021/2022 ўқув йилида шартнома асосида магистратурага қўшимча қабул қилишга рухсат берган. 

“Давлат ОТМга 2021/2022-ўқув йили магистратура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонларида иштирок этиб, мутахассислик фанидан белгиланган максимал баллнинг 40 фоизи (40 балл) ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентларни тегишли ОТМ томонидан белгиланган тўлов-контракт асосида баллар кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда қўшимча қабул қилишга рухсат берилди”- дея қайд этди вазирлик.

Магистратурага кириш имтиҳонларида иштирок этиб, юқоридаги талабни бажарган талабгорлар тегишли ОТМ қабул комиссиясига 2021 йил 9 ноябрдан мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов шартнома миқдорининг камида 50 фоизини бажаришнинг охирги муддати 2021 йил 20 ноябрь.

Магистратура мутахассисликларига қўшимча қабул тўлов-контракт миқдори бир талабанинг ўқиши учун сарфланадиган харажат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+