Загрузка
Загрузка
Олий ва ўрта махсус  таълим вазирлиги коронавирус туфайли ОТМларга кириш имтиҳонлари  бекор қилиниши  ҳақидаги хабарни инкор қилди
Жамият

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коронавирус туфайли ОТМларга кириш имтиҳонлари бекор қилиниши ҳақидаги хабарни инкор қилди

1694
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коронавирус туфайли ОТМларга кириш имтиҳонларининг бекор қилиниши ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.

"Ижтимоий тармоқларда тарқалган умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчиларининг 2020/2021 ўқув йилида ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилиниши тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмас. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай маълумотлар эълон қилинмаган", - дея таъкидлади вазирлик.

Вазирлик берган маълумотга кўра, қабул қилиш тартибига бирор-бир ўзгартириш киритилмаган. Абитуриентларга ёзги имтиҳон ва тестларга пухта тайёргарлик кўриш тавсия этилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган учинчи бемор кеча вафот этди. Бу Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро бўлиб, унга юрак уришининг тўхташи ташҳиси қўйилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+