Загрузка
Загрузка
Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати мис-бойитиш фабрикаси инфратузилмасининг  қурилиши  учун Тошкент вилояти ерлари олиб берилади
Жамият

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати мис-бойитиш фабрикаси инфратузилмасининг қурилиши учун Тошкент вилояти ерлари олиб берилади

805
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ҳукумат томонидан Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (ОТМК) мис-бойитиш фабрикаси инфратузилмасининг қурилиши учун Тошкент вилояти ерларини олиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу ҳақида Batafsil.uz ЯА мухбири маълум қилмоқда.

Бу Президентнинг “Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш ҳажмини янада кенгайтириш чоралари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

3-сонли мис-бойитиш фабрикаси ва бойитиш жараёни қолдиқларини сақлаш объектини барпо этиш учун Тошкент вилоятида умумий майдони 3768 гектардан ортиқ бўлган ҳудудга эҳтиёж аниқланган бўлиб, шундан Тошкент вилояти ҳокимлиги қарори асосида 1616 гектар, Пскент тумани ҳокимлиги қарори бўйича 25 гектар ер ажратиб берилган.

Шу билан бирга, лойиҳа учун Пскент туманидан 1415 гектар (сақлаш объектини қуриш) ва Пскент ҳамда Оҳангарон туманларидан 712 гектар (инфратузилма қурилиши) ер талаб этилади.

Президент Тошкент вилояти ҳокимлиги ва ОТМКга қурилиш доирасида олиш режалаштирилган ер участкалари эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачилари билан бир ой ичида имтиёзлар ва харажатларни ҳисобга олган ҳолда очиқ муҳокамалар ўтказиш топширилган.

Хатлов ва очиқ муҳоқамалар натижасида ерларнинг олиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни Олмалиқ КМК ҳисобидан адолатли қопланишига эришилади. Бундай ҳолда, ер компенсация масаласи ҳал этилгандан кейингина олиб қўйилиши мумкин.

Комбинат томонидан зарарнинг қуйидаги турлари қопланади:

- ер эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилар ва ижарачиларига етказилган зарарлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигининг йўқотишлари;

- мулк эгалари, фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг етказилган зарарни баҳолаш харажатлари;

- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан турар жойларини бузиш назарда тутилган жисмоний шахслар учун янги қурилаётган якка тартибдаги уй-жойлар ёки бошқа иншоотларни тегишли муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш харажатлари.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...