Оммавий тозалаш: бир ҳафтада Ўзбекистоннинг Telegram-каналлари 13 миллион обуначи-ботлардан халос бўлишди
Жамият

Оммавий тозалаш: бир ҳафтада Ўзбекистоннинг Telegram-каналлари 13 миллион обуначи-ботлардан халос бўлишди

384

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Telegram мессенжерида оммавий тарзда сохта аккаунтларни тозалаш амалга оширилди. Бир ҳафтада Ўзбекистоннинг Telegram-каналлари 13 миллион обуначи-ботлардан тозаланди. Бу ҳақида  Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда.

Ботларни йўқ қилиш 15-20 февраль кунлари давом этган. Февраль ойида ботлардан тозалаш натижалари 70 000дан ортиқ рус тилидаги Telegram-каналларнинг очиқ статистикасига эга Telegram Analytics хизмати томонидан эълон қилинган.

Олти кунлик тозалаш ишларида Россия каналлари 21,2 миллион, Эрон - 14,5 миллион, Ўзбекистон - 13 миллион ва Украина - 1 миллион обуначиларни йўқотган.

Сўнгги йилларда ўтказилган энг катта тозалаш жараёнида ҳаддан ташқари оммалашган 2169та канал TGStatда қизил белги олган. Компания таҳлилчилари эртами-кечми санкциялар ҳар-бир ҳаддан зиёд оммалашган каналган нисбатан қўлланилиши ва унинг обрўсига путур етказилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.  



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+