Загрузка
Загрузка
Қор ва илиқлик орасида.  “Ўзгидромет” ҳафта охирида +15 даража  иссиқ бўлиши, ўртасида эса қор ваъда қилди
Жамият

Қор ва илиқлик орасида. “Ўзгидромет” ҳафта охирида +15 даража иссиқ бўлиши, ўртасида эса қор ваъда қилди

425
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” келаётган ҳафтанинг об-ҳаво маълумотларини   тақдим қилган.

“Бугун Ўзбекистон бўйича очиқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача исийди, бу меъёрдан 4-5 даражага юқоридир. Республика бўйича илиқ ҳаво массалари кириб келишида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин”, - дея маълум қилишмоқда синоптиклар.

Эртага республика ҳудудларининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, шунингдек баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 5-10 даража илиқни ташкил этади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

13 январда ҳаво массаларининг кириб келиш фронти шарққа қараб силжийди, кечалари Тошкент вилоятида, шунингдек Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ – 3 даража илиқни, кундуз куни 3-8 даража илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан деярли кам бўлади.

14 январда Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуққача пасаяди, кундузи эса кўтарилади ва 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. 

15 январда республика бўйича жанубдан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади, Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати кечаси 2-5 даража илиқгача, баъзи жойларда айниқса совуқ кучли бўладиган ҳудудларда 0-2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража иссиққача кўтарилади, бу меъёрдан 5-7 даражага юқоридир.

Бутун иш хафта давомида республиканинг баъзи жойларида туманлар кузатилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...