Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда  қушлар  “рақси” қайд этилган.  Видео
Жамият

Қорақалпоғистонда қушлар “рақси” қайд этилган. Видео

574
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қорақалпоғистонинг  Чимбой туманида ўзбекистонлик  фуқаро қушлар “рақси”ни  видеога  олишга  муваффақ бўлган. Бу ҳақида  мухбиримиз хабар бермоқда.

Николай Югай исмли фойдаланувчи самода учиб  ўтувчи  қушлар  йирик тўдасининг  ажойиб  “рақс”ини  акс этган видеони  суратга олган.  Фойдаланувчи олинган  видеога “Чимбой  тумани, 22.02.2021. Учиб ўтувчи қушлар нималарнидир айтишмоқчимикан???”, деган  ёзув қолдирган.

Табиатнинг  ушбу  ажойиб ҳодисаси  мурмурация деб  аталади. Бунда қушлар йирик тўдаларга бирлашиб, ғайриоддий самовий фигураларни   шакллантиради.

Мазкур  қушли “булутлар”  қисмларга  бўлиниш,  соатига 40  километр тезликда бир-бирини  кесиб  ўтиш  хусусиятига  эга. Лекин  шунда ҳам қушлар тўқнашмайди.

Бугунги  кунгача ушбу  феноменни ҳаттоки  мураккаб компьютер моделлари ёрдамида  тушунтиришнинг  иложи бўлмаган. Олимларнинг  фикрича, қушлар  ҳимояланиш учун шундай тўдаларга бирлашишади. Парвоз давомида  қушлар шундай мақбул ҳолатда учишадики,  қуёш нури ҳар-бир қўшни тенг  равишда ёритади.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...