Загрузка
Загрузка
Қорни кутманг. Синоптик Янги йил байрами кунларининг об-ҳавоси ҳақида маълум қилди
Жамият

Қорни кутманг. Синоптик Янги йил байрами кунларининг об-ҳавоси ҳақида маълум қилди

456
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет”нинг етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, Янги йил бу гал қорсиз ўтади. Унинг сўзларига кўра, 30-31 декабрь кунлари республикада ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Синоптикнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда қишда ҳақиқатдан ҳам камроқ қор ёғмоқда. Бу иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

"Иқлимнинг глобал ўзгариши минтақамизда илиқ қиш кунларининг кўпайишида ўз аксини топмоқда. Қиш ойларида Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳавонинг кириб келиши икки баробарга камайди. Аксинча, сўнгги йилларда октябрь ва ноябрь ойларида республикага совуқ ҳаво оқимларининг келиши   башорат қилинмоқда", - деди Абдулаҳатов ЎзАга берган интервьюсида.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, сўнгги йилларда совуқ антициклонларнинг минтақага чуқур кириб бориш эҳтимоли камайган. Ҳозир минтақамизда йилнинг исталган вақтида субтропик мамлакатлардан илиқ ва иссиқ ҳарорат тўлқинларининг таъсири кучли бўлмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...