Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, айни пайтда коронавирусдан эмлашни фақат давлат муассасалари амалга оширмоқда. Хусусий корхоналарга рухсат берилган бўлсада, уларда вакцина йўқ.
Эслатиб ўтамизки, бир-икки кун илгари ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши эмлаш Тошкентдаги хусусий клиникалар томонидан пуллик тарзда (200-250 минг сўм) қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Хусусий иммунопрофилактика муассасалар (вакцинация марказлари) томонидан коронавирусга қарши эмлаш жараёнларига рухсат берилган. Шу билан бирга, ҳозирги кунда коронавирусга қарши вакциналар фақат давлат буюртмаси асосида олиб келинаётганини унутмаслик керак. Ушбу вакциналар билан аҳолининг хавф ости гуруҳига кирувчи қатламлари эмланмоқда”, -деди Отабеков.
Унинг қўшимча қилишича, хусусий муассасалар ҳам ўзлари коронавирусга қарши вакцинани олиб келиб, эмлаш жараёнларини амалга оширишлари мумкин. Аммо ҳозирча бирор бир хусусий вакцинация марказида бундай амалиётлар ўтказилмаяпти.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, кейинчалик мамлакатимизга олиб келинаётган вакциналарга давлат буюртмаси шакллантирилаётган чоғда хусусий сектор эҳтиёжи ҳам эътиборга олинади. Бугунги кунда вакциналарни ишлаб чиқарувчи хорижий ташкилотларнинг ишлаб чиқариш қуввати эҳтиёжни тўлиқ қондира олмаяпти.
“Айни пайтда коронавирусдан эмлашни фақат давлат муассасалари амалга оширмоқда”, - деди у.
Шу боис, сизга хусусий тартибда эмланиш таклиф қилинадиган бўлса, буни ўйлаб кўриш керак. Шунчаки физаралашма ўтказилиши мумкин. Энг хавфлиси – қайсидир йўллар орқали олиб кирилган ва номигина вакцина бўлган доридан ҳеч ким ҳимояланган эмас.
Эслатиб ўтамизки, 27 апрель куни Тошкентда мактабгача таълим муассасалари тарбичилари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчиларини эмлаш бошланди, 28 апрель кунидан бошлаб эса Тошкентнинг марказий поликлиникаларида 65 ёшдан ошган фуқароларни "Спутник V" вакцинаси билан эмлаш бошланади.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас