Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кейинги пайтларда эмланганлар сони тобора ортиб бормоқда. Шу билан бирга, тўлиқ эмлашдан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бўлса, Ўзбекистонга кириш учун ПЗР таҳлилини топшириш шартми, деган саволлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Биз шу савол билан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабековга мурожаат қилдик.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонга кириш учун ПЗР таҳлилини топшириш шарт, ваҳоланки, ҳозирча таҳлил топширмасдан туриб эмланганлик сертификати асосида мамлакатга киришнинг бундай механизми мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган шахслар самолёт ёки поездга рўйхатдан ўтаётганда ПЗР (полимераза занжирли реакцияси) усулида амалга оширилган COVID-19 учун салбий таҳлил натижасини тасдиқловчи тиббий ҳужжатни тақдим этишлари керак. Таҳлил жўнашдан аввал камида 72 соат олдин ўтказилиши шарт.
Изоҳлар мавжуд емас