Загрузка
Загрузка
ОТМКда Конституциянинг  27 йиллиги нишонланди
Жамият

ОТМКда Конституциянинг 27 йиллиги нишонланди

683
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. «Металлург» Маданият саройида Олмали тоғ-металлургия комбинати  ва Олмалиқ  ҳокимияти  ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.   

Тадбирда очиб бериб,  ОТМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов таъкидлаб ўтдики комбинат, мамлакат ва ҳар-бир фуқаро ҳаёти бевосита Конституцияда белгиланган тайилларга асосланади. 

1R7A9624.JPG

Унинг  айтишича, фаол ривожланиб бораётган Ўзбекистон баробарида комбинат ҳам тараққий этмоқда. Жорий йилда корхона мис ишлаб чиқариш бўйича рекорд кўрсаткичларни қўлга киритди, бошқа маҳсулот турлари бўйича ҳам ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришилди. Бунинг  негизини албатта мамлакат Конституциясида акс эттирилган қонунчилик асослари ташкил этади. Айнан Конституция барча ислохотлар ва давлат барқарорлигининг кафолатини таъминлаб бермоқда. 

Шу билан бирга, Абдулла Хурсанов Олмалиқ фуқароларини 22 декабрь куни Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда фаол қатнашиб, шу орқали саловв ҳуқуқларини амалга оширишга чақирди. 

Конституция куни муносабати билан Олмалиқ шаҳрининг  бир гуруҳ фуқаролари, шу жумладан  комбинатнинг 10 нафар илғор ходимларига фахрий ёрлиқ ва  қимматбаҳо совғалар топширилди.  Тантанали тадбир мусиқий ва рақс жамоалари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.

1R7A9680.JPG

Олмалиқда бўлиб ўтаётган барча тантаналарда  “Эдельвейс” миллий рақс ансамбли фаол иштирок этиб келмоқда. Ансамбль яқинда  таъмирдан чиққан “Металлург” маданият  саройида жойлашган бўлиб, унда 4 ёшдан 24 ёшгача бўлган 160 киши иштирок этади.

“Эдельвейс” миллий рақс ансамбли раҳбари Юлия Колдакованинг айтишича: “Биз учун Маданият саройи - ОТМК комбинати томонидан тўлиқ таъмирлаб берилган ўз уйимиздир. Бу ерда болалар ижоди ҳамда ёшларнинг санъат билан шуғулланиши учун барча шароитлар муҳайё. Ансамблнинг  катта ёшдаги таркиби биз учун алоҳида фахр уйғотади. Чунки, бу гуруҳнинг барча иштирокчилари – ОТМК  ходимлари ҳисобланади”.

1R7A9715.JPG

ОТМК Ёшлар иттифоқи раиси Бекзод Салимовнинг  таъкидлашича, бугунги кунда комбинатда ёши 30гача бўлган  13 минг  ёшлар ишламоқда.

“ОТМК Ёшлар иттифоқи ёш кадрлар билан ишлашда уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга асосий эътиборини қаратади.  Шу мақсадда прокуратура, ички ишлар  идоралари ходимлари билан учрашувлар ўтказилиб, меҳнат  фаолияти ва интизом билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилади. Шу билан бирга ходимларнинг  ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашамиз”, - деди Бекзод Салимов.

Конституция кунининг нишонланиши эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш ва келажакни режалаштириш учун яна бир имконият беради. Бу борада комбинат олдида катта вазифалар турибди. Ишлаб чиқарилаётган  маҳсулот ҳажми ва сифатини ошириш, янги экспорт бозорларига чиқиш - шулар жумласидандир. Абдулла Хурсановнинг фикрича, бу мақсадларга эришиш учун янги марраларни забт этишга қодир бўлган  иноқ ва профессионал  жамоа мавжуд.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...