Загрузка
Загрузка
Пахта терими даврида ходимларини мажбурий меҳнатга жалб  қилгани учун жаримага тортилган амалдорлар рўйхати эълон қилинди
Жамият

Пахта терими даврида ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун жаримага тортилган амалдорлар рўйхати эълон қилинди

522
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йилги пахта терими мавсумида жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхатини эълон қилди. Мансабдор шахслар мажбурий меҳнатни ташкил қилганлик учун жавобгарликка тортилган. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Ушбу рўйхатга 43 киши, шу жумладан иккита туман ҳокими, уларнинг беш нафар ўринбосари, банк бошқарувчилари ва мактаб директорлари, шунингдек, бир нафар савдо мажмуаси директори киритилган.

Уларнинг барчаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси ("Ишга маъмурий мажбурлаш") бўйича жазо олишган. Ушбу модда базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача, яъни 2.230.000 сўмдан 6.909.000 сўмгача жарима белгилашни кўзда тутган.


пахта 1.jpg

пахта 2.jpg

пахта 3.jpg

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...