Пандемия бошланганидан буён Россия Ўзбекистонга 88,5 мингдан ортиқ коронавируснианиқлаш тестларини  етказиб берган
Жамият

Пандемия бошланганидан буён Россия Ўзбекистонга 88,5 мингдан ортиқ коронавируснианиқлаш тестларини етказиб берган

1647

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотларга асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, пандемия бошланганидан буён Россия Ўзбекистонга 88,5 мингдан ортиқ коронавирусга тестларни етказиб берган. 

 "Янги инфекцияга қарши курашиш учун Россияда ишлаб чиқилган ва беморларни ҳимоя қилиш ҳамда изоляциялаш тизимларига оид тиббий ускуналарини етказиб бериш бўйича Ўзбекистон томонининг сўровлари кўриб чиқилмоқда. Пандемия авж олган пайтда икки мамлакатнинг тиббиёт мутахассислари ўртасида коронавирус инфекциясини тўхтатиб тури бўйича доимий масофавий алоқа ўрнатилган”,-дея маълум қилмоқда элчихона Batafsil.uz мухбирига.

Бундан ташқари, ҳозирги вақтда Россия Ўзбекистоннинг тегишли идораларининг санитария-эпидемиологик характердаги фавқулодда вазиятларни кузатиб бориш ва тезкор жавоб бериш салоҳиятини ошириш борасида маслаҳат ва техник кўмак кўрсатишни давом этмоқда.

"Ўзбекистонга “ГАЗ” автомобили негизида ишлаб чиқарилган ва узоқ, бориш қийин бўлган жойлардаги эпидемиолгик ва эпизоотик ўчоқларда, шунингдек, фавқулодда вазият зоналари билан қопланмаган жойларда ишлашда атроф-муҳит объекти ва клиник материаллардан олинган намуналарни тезкор диагностика усуллари билан автоном лаборатория синовларидан ўтказиш учун мўлжалланган учта кўчма лаборатория етказиб берилган», - дея таъкидлашди элчихона вакиллари.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...