Загрузка
Загрузка
Пандемия даврида 61 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга чет элдан қайтган
Жамият

Пандемия даврида 61 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга чет элдан қайтган

1602
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ташқи ишлар вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, пандемия даврида 61 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга чет элдан қайтган.

“Амалга оширилган узлуксиз идоралараро ишлар натижасида жорий йилнинг 16-мартидан 7-июнига қадар 108 та чартер рейслари ташкил этилиб, 16031 нафар ватандошларимиз (Россиядан – 10758, Туркиядан – 1920, БААдан – 1387) Ўзбекистонга олиб келинди”, - дея хабар бермоқда ТИВ.

Бундан ташқари 40633 нафар фуқароларимизнинг Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини, 4882 кишининг Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини, 592 кишининг эса Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини кесиб ўтган ҳолда тўсиқсиз ватанга қайтишларига кўмак кўрсатилган.

18-19-май кунлари Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида (“Маштаково” назорат-ўтказиш пункти) тўпланган 1206 нафар Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтарилган.

Бу борада 1-июнь ҳолатига кўра хорижий мамлакатлардаги тезкор штабларга ёрдам сўраб мурожаат қилган чет эллардаги фуқаролар сони 104 мингдан ортиқни ташкил этган.

Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда виза муддатларини узайтириш масалалари ишлаб чиқилмоқда, юридик ва консуллик хизматлари кўрсатилмоқда, эҳтиёжманд фуқароларга вақтинча турар жой, озиқ-овқат, дори-дармон, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатилмоқда.

Яқин ҳафталарда Ўзбекистон ўз ватандошларини бошқа мамлакатлардан олиб келиш учун яна 23 та чартер рейсларини ташкил қилади. Аксарият парвозлар Россияга амалга оширилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...