Загрузка
Загрузка
Францияда Шамонда вируси одамда илк бор аниқланди. Бемор вафот этди
Дунё

Францияда Шамонда вируси одамда илк бор аниқланди. Бемор вафот этди

27
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Францияда чорва ҳайвонларида учрайдиган Шамонда вируси инсонда илк бор аниқланди. Лион шаҳрида оғир касаллик билан даволанаётган, иммунитети жиддий заифлашган бемор октябрь бошида вафот этган.

Франция расмийлари вирус унинг ўлимига сабаб бўлганми ёки ўлим жараёнига таъсир қилганми, деган саволга аниқлик киритмоқда. Ҳозирча аҳолининг қолган қисми учун соғлиққа хавф аниқланмаган.

Reuters агентлигининг хабар беришича, мутахассислар бемор вирусни Франциянинг шарқий ҳудудларидан бирида юқтирган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳудудда 2026 йилнинг баҳор ва ёз ойларида вирус ҳайвонлар орасида тарқалган.

Франция соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги идоралари маълумотига кўра, беморда ўлимидан олдин кузатилган мия билан боғлиқ асоратлар вирус инфекцияси билан боғлиқ бўлиши эҳтимоли юқори. Бироқ инфекциянинг ўлимга таъсири бўйича текширувлар давом этмоқда.

Шамонда вируси қон сўрувчи майда ҳашаротлар — мокрецлар чақиши орқали юқади. У илгари асосан қорамолларда аниқланган, шунингдек, отлар, қўйлар, эчкилар ва альпакаларда ҳам учраган. Вирус 1960-йилларда Нигерияда аниқланган бўлиб, шу вақтгача одамларда юқоридаги инфекция қайд этилмаган эди.

Франциядаги ушбу ҳолатдан кейин мутахассислар инфекция қандай юққанини ва инсон саломатлигига таъсирини аниқлаш учун клиник, лаборатория ва эпидемиологик текширувларни давом эттирмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази ҳам вазиятдан хабардор қилинган. Ҳозирги маълумотларга кўра, кенг аҳоли учун хавф аниқланмаган.

Вирус чорвачиликка ҳам иқтисодий зарар етказиши мумкин. Франциядаги тўққизта сут фермасида ўтказилган тадқиқотда инфекция тарқалган подаларда сут ишлаб чиқариш 75 фоизгача камайгани қайд этилган. Бу эса Шамонда вируси нафақат ҳайвонлар саломатлиги, балки қишлоқ хўжалиги учун ҳам муаммо эканини кўрсатади.

Аввалроқ АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида илк марта кана орқали юқадиган "Бурбон" вируси қайд этилганди. Мутахассислар ҳозирча ушбу вирусга қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмаслигини маълум қилган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...