Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблар фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар ишлаб чиқилди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Адлия вазирлиги машғулотларни соат 8:00 дан сўнг бошлаш ва 17.30 дан кечиктирмасдан тугатишни тавсия этади. Машғулотлар уч сменада ташкиллаштирилиши мумкин.
Ҳар қандай оммавий тадбирлар, жумладан йиғилишлар, концертлар, туғилган кунлар ва шу кабиларни ўтказиш вақтинча тўхтатилади.
Ўқувчилар, шунингдек уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари мактабга ниқобларда келишлари шарт.
Мактабга киришдан аввал, мактабнинг тиббий ходимлари томонидан “эрталабки филтрлаш” бўйича махсус пункт ташкил этилиб, тегишли журнал юритилади.
“Эрталабки филтрлаш” жараёнидан сўнг, ўқувчилар антисептик восита ёрдамида қўлларини зарарсизлантиришлари лозим. Бу учун кириш жойларида махсус дозаторлар ўрнатилади.
Ниқоб ёки респираторсиз мактабга киришига рухсат берилмайди. Бунда, ниқоб камида ҳар 3 соатда, респираторлар камида ҳар 8 соатда алмаштирилиши керак.
Синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон ажратилиши шарт.
Пандемия пайтида мактаб ошхоналари фаолият юритади. Бироқ, улар амалдаги санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қиладилар.
Юқумли касалликлар белгилари бўлган ўқувчилар ва мактаб ходимлари ушбу белгилар аниқланган вақтдан бошлаб тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар келгунига қадар зудлик билан изоляция қилинишлари шарт.
Изоҳлар мавжуд емас