Загрузка
Загрузка
Параметрик хай-тек. Тошкентда "Сабъаи сайёр" технологияли концерт-театр  мажмуасини қуриш  таклиф этилди
Жамият

Параметрик хай-тек. Тошкентда "Сабъаи сайёр" технологияли концерт-театр мажмуасини қуриш таклиф этилди

679
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда "Сабъаи сайёр"(Етти сайёра) технологияли концерт-театр мажмуасини қуриш таклиф этилди. Мухбиримиз хабар беришича, янги объект лойиҳаси дизайнер Михаил Тиора    томонидан тайёрланган. 

Алишер Навоийнинг "Сабъаи Сайер" ўлмас поэмаси мазкур объект дизайни учун асос қилиб олинган. Сайёралар тасвири қоида тариқасида, айлана шаклли бўлиб, космик оқимлар асосан марказдан қочувчи ёки марказга интилувчи энергия тўлқинлари билан ифодаланганлиги сабабли, бино ташқариси параметрика ва хайт-текни ўз ичига олиб, космик кўринишга эга бўлган. 

Мажмуанинг ички қисми космик услубда безатилган ва учта инновацион залга ажратилган. Булар: “Коинот”, “Бурж” ва “Цивилизация”” заллари. Уларда компьютер маълумотлари ва рақамли технологияларнинг маълумотларидан фойдаланган ҳолда, йирик таълим дастури асосида концертлар, спектакллар, коворкинг-учрашувлар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

photo_2020-06-03_14-51-03.jpg

photo_2020-06-03_14-51-00.jpg

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...