Загрузка
Загрузка
Паспорт йўқолса, энди жарима тўланмайди
Жамият

Паспорт йўқолса, энди жарима тўланмайди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​Ўзбекистонда фуқаролик паспорти, ID-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотиб қўйганлик ёки яроқсиз ҳолга келтирганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди. Бундан буён ҳужжатни қайта тиклаш учун фақат қўшимча давлат божи ундириш тизими жорий этилиши белгиланди.

​Хусусан, Президентнинг 15 июлдаги "Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги 2026 йилнинг октябрига қадар янги тизимни йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозимлиги кўзда тутилган. Шундан сўнг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва амалиётга татбиқ этилиши белгилаб қўйилган.

​Шунингдек, мазкур ҳужжат билан тизимда яна бир қатор муҳим янгиликлар жорий этилган бўлиб, унга кўра 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб фуқароларнинг розилигисиз телефон рақамларига реклама характердаги СМС-хабарлар юбориш тақиқланган ҳамда тақиқ ёки хатлов қўйилган уй-жойларда гаровга олувчининг розилигисиз яшаш ва доимий рўйхатдан ўтишга рухсат берилган.

​Маълумот ўрнида шуни ҳам эслатиб ўтиш жоизки, эски тартибга кўра, паспорт ёки ID-картани йўқотганлик ва яроқсиз ҳолга келтирганлик учун БҲМнинг ярим бараваридан уч бараваригача миқдорда маъмурий жарима солиш тизими қўлланиб келинган.

Аввалрок эса Ўзбекистон паспортлар бўйича дунёдаги энг нуфузли рейтинглардан бирида ўз ўрнини яхшилаганди. 2025 йил якунларига кўра, мамлакат Henley & Partners паспорт кучи индексида 105 та давлат орасида 79-ўринни эгаллади ва республика фуқаролари 62 та давлатга визасиз ташриф буюриш имкониятига эга бўлгани хакида хабар берилган эди.








Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...