Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Uy-joy рақамли платформаси ва янги урбанистика факультети ташкил этилади
Жамият

Ўзбекистонда Uy-joy рақамли платформаси ва янги урбанистика факультети ташкил этилади

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда урбанизация ва уй-жой қурилишини жадаллаштиришга қаратилган Президентнинг ПҚ—252-сонли қарори қабул қилинган. Ҳужжат билан Тошкент архитектура-қурилиш университети таркибида янги факультет очилиши ҳамда соҳага рақамли назорат тизимлари татбиқ этилиши кўзда тутилган.

​Мазкур қарорга мувофиқ, шаҳарсозлик ва ер муносабатлари соҳасини ривожлантириш мақсадида Тошкент архитектура-қурилиш университетида "Замонавий урбанистика ва агломерацияларни бошқариш" факультети ташкил этилиши белгиланган. Шу билан бирга, тизимни малакали мутахассислар билан таъминлаш йўлида Тошкент геодезия ва картография техникуми қайта ташкил этилиб, Миллий қўмита тизимидаги Тошкент урбанистика, геодезия ва кадастр техникумига айлантирилган.

​Шунингдек, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида қурилиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида янги рақамли тизимлар жорий этилиши режалаштирилган. Бу борада, аввало, "Uy-joy" ягона рақамли урбанизация платформаси ишга туширилиши ҳамда у "Шаффоф қурилиш" тизими билан интеграция қилиниши белгиланган бўлиб, назоратни янада кучайтириш мақсадида мазкур платформада Истиқболли қурилиш ҳудудининг ягона идентификатори, Лойиҳанинг рақамли паспорти ва Капитал қурилиш объектининг рақамли паспорти юритилиши ҳам изчил йўлга қўйилган.

​Бундан ташқари, тақдим этилган ҳужжатда бош режалар ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун барқарор молиялаштириш механизмини яратиш кўзда тутилган. Шу нуқтаи назардан, соҳадаги субъектларни креатив ёндашув асосида бирлаштириш мақсадида Миллий қўмита ҳузурида Урбанистика, архитектура ва лойиҳалаштириш креатив парки ташкил этилиши белгиланган. Якунда эса, шаҳарсозликни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш учун БМТнинг аҳоли пунктлари бўйича дастури — UN-Habitat билан расмий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, "Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси" 2025 йилнинг охирги чорагида ташкил этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...