Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида "Ғишткўприк" божхона пости реконструксия қилинмоқда. Куни кеча божхона ходимлари лойиҳанинг баъзи тафсилотларини тақдим этишган. Автотранспорт воситалари учун полосалар сони кўпаяди, пиёда фуқаролар учун паспортсиз ўтиш тизими ишлайди. Шунингдек, янги мажмуада duty-free дўконлари пайдо бўлади ва уларни қуёш панеллари энергия билан таъминлайди.
Божхоначиларнинг айтишича, йўловчилар ва транспортнинг кунлик оқими бўйича "Ғишткўприк" МДҲ ҳудудидаги энг йириклардан бири ҳисобланади. Ўтган йили пост орқали ҳар куни 1,2-1,5 минг енгил автомобил, 50-60та автобус, шунингдек, ўртача 35-40 минг пиёда фуқаро ўтган. Бу 2023 йилдагидан деярли икки баравар кўп.
Реконструкция доирасида пиёдалар, енгил транспорт ва автобуслар учун алоҳида йўлакларни ўз ичига олган янги божхона комплекси барпо этилмоқда. Бу ўтказиш қобилиятини сезиларли даражада оширишга имкон беради: у кунига 50 минг фуқарони, шунингдек 5 минг йўловчи транспорт воситасини қабул қилиши мумкин.
"Бир вақтнинг ўзида тўққизтадан 12 тагача автобус божхона назорати орқали ўтиши мумкин бўлган учта полоса яратдик. Шунингдек, енгил автомобиллар учун алоҳида йўлак ташкил этилди", – деди Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Рустам Қобилов "Ўзбекистон- 24" га каналига берган интервьюсида.
“Навбатларни қисқартириш ва постдаги юкни камайтириш учун замонавий Egay тизими жорий этилади”, - деди у. Бу пиёда фуқароларни назорат қилишда инсон омилининг иштирокини ва ўтишда паспорт тақдим этиш зарурлигини истисно қилади. Фақат шубҳали шахслар ва илгари жиддий ҳуқуқбузарлик қилган фуқаролар назорати кучайтирилади.
Mirankul Construction директори Машхур Пўлатов терминал ҳудудида SIM -карталарни сотиш пунктлари, duty-free дўконлари, шунингдек, такси ва меҳмонхоналарни брон қилиш хизматлари жойлаштирилишини маълум қилди.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, мажмуа 100% қайта тикланадиган энергия билан ишлайди. Унинг ҳудудида аллақачон 240 киловатт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилган. Объектнинг экологик тозалигини атрофда ўсадиган кўп йиллик дарахтлар томонидан ҳам таъминлаб берали. Лойиҳачилар қурилиш жараёни дарахтларга таъсир қилмаслигига ҳаракат қилишган: биноларнинг жойлашуви ўсимликларга қараб белгиланган.
Таъкидлаш керакк, бу вақт давомида пост ёпилгани йўқ, қурилиш ишлари назорат-ўтказиш пункти фаолиятига таъсир қилмаган ва у фуқароларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда.
Объект 2025 йилнинг биринчи ярмида топширилиши кутилмоқда. Қозоғистон томонидан чегарада "Жибек жоли" пости учун янги мажмуа ҳам қурилади.
Аввалроқ "Ғишткўприк" постини модернизация қилишни 2024 йил август ойида якунлаш режалаштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас