Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Халқ банкининг пул муомаласи ва касса операциялари Бошқармаси бошлиғи Олтибой Шариповга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, пенсиялар нақд шаклда ва стерилланган халтачаларда уйга етказиб берилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шариповнинг куйидаги сўзларини келтирмоқда: "Агар пенсия олиш бўйича саволлар бўлса, қисқа 1106 рақами орқали Халқ банкига (9:00 дан 18:00 гача), пенсия ҳисоб-китоблари бўйича эса Пенсия жамғармасининг 1140 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин. Барча пенсионерлардан уйдан чиқмаслик ва масофавий хизматлардан фойдаланиш илтимос қилинади».
Бундан ташқари, пенсия ва нафақаларни тўлаш учун Марказий банкдан олинадиган барча маблағлар қўшимча равишда стерилизация қилинади.
Фуқаролар уйдан чиқмасликлари учун пенсия ва нафақаларни етказиб беришда кўчма касса машиналари жалб этилган. Бунинг учун қўшимча махсус машиналар ажратилган.
Бу борада кўчма кассаларнинг барча ходимлари тиббий ҳимоя маскалари, қўлқоплар ва антисептиклар билан таъминланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Пенсия жамғармаси раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас