Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида 15-октабр куни режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли айрим ҳудудларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Сергели туманининг “Номданак” МФЙда соат 10:00 дан 17:00 гача, Мирзо Улуғбек туманининг “Чингелди” МФЙда эса соат 10:00 дан 18:00 гача газдан узилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.

Изоҳлар мавжуд емас