Загрузка
Загрузка
Пулини тўлаб, учавер. “Тошкент” аэропортида тезлаштирилган қайддан  ўтиш ва учишдан олдин текшириш хизмати йўлга қўйилди
Жамият

Пулини тўлаб, учавер. “Тошкент” аэропортида тезлаштирилган қайддан ўтиш ва учишдан олдин текшириш хизмати йўлга қўйилди

597
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент халқаро аэропортининг жўнаш терминалида янги Fast Track хизмати ишга туширилди. Бу йўловчиларга парвозга навбатсиз тартибда божхона ва паспорт назоратидан, шунингдек парвоз олдидан текширишдан ўтиш имкониятини беради. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Хизматдан фойдаланиш учун йўловчи жўнаш терминалидаги ахборот столига мурожаат қилиши керак. Тўловдан кейин аэропорт вакили йўловчини махсус "йўлак" бўйлаб "стерил" зонага олиб боради, у ердан йўловчи самолётга ўзи чиқиши мумкин бўлади.

Fast Track хизмати нархи - 170 000 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, оила вакиллари билан кетаётган йўловчилар учун “Family” пакети амал қилади.

Хизмат учун тўловни Uzcard, Humo, Visa ва Mastercard ёрдамида нақд миллий валютада ёки банк ўтказмаси орқали тўлаш мумкин.

Шунингдек, Fast Track хизмати билан биргаликда Тошкент аэропортидан жўнаб кетаётган йўловчилар жўнаш залининг стерил ҳудудида жойлашган Anor бизнес залида кутиб туришни сотиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...