Пуллар қаерга ғойиб бўлмоқда? “Алоқабанк” мижозлари  пулларни  нақдлаштиришда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз 20 минг сўм  йўқолаётганидан  шикоят қилмоқда
Жамият

Пуллар қаерга ғойиб бўлмоқда? “Алоқабанк” мижозлари пулларни нақдлаштиришда ҳеч қандай огоҳлантиришсиз 20 минг сўм йўқолаётганидан шикоят қилмоқда

926

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Алоқабанк” мижозлари пулларни нақдлаштиришда   ҳеч қандай огоҳлантиришсиз 20 минг сўм йўқолаётганидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда. 

Ими-жимида пулларни ечиш

“Бу қандай тартибсизлик – пластик картадан бирданига 20 минг сўм йўқолса! Нима учун пул ушланаркан? Бу қачон тугайди?”- деган мазмундаги мурожаатлар таҳририятимизга келиб тушмоқда.

Фуқароларнинг эътирозлари қуйида келтирилган:

  • UzCard баноматидан 50 минг сўм ечмоқчи бўлдим. Қарасам, яна 20 минг ушлаб қолинган. Ўзи нима гап?

  • Картамдан 500 минг сўм ечдим. Банк яна 20 минг сўм олибди. Буни қандай тушуниш мумкин?

  • Ўрнатилган фоиз дегани нима? 

Фойдаланувчилар “Ҳалиям Cliсk ёки Payme тизимлари бор эканки, бу пуллардан маҳрум бўлганимизни билиб қолдик. Бу арзимас пул бўлсада, 12та буханка нон сотиб олиш мумкин!”, -дея арз қилишмоқда. 

Техник носозликлар

Маълум бўлишича, ҳозирда UzCard ушбу муаммони бартараф этиш учун "Алоқабанк" ва Humo тўлов тизими билан биргаликда иш олиб бормоқда.

"Алоқабанк" ушбу ҳолат туфайли юзага келган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўрайди. Аслида 20 минг сўм олиб қўйилмайди, улар бир суткага музлатиб қўйилмоқда, бир суткадан кейин 20 минг сўм пул яна мижоз ҳисобига қайтарилади. Агар улар олиб қўйилса ёки сақланса, мижозга тегишли хабарнома келиб тушади", - дея изоҳ берди "Алоқабанк"нинг call -маркази оператори Наргиза Тошпўлатова.

Ҳозирча Humo банкоматларидан пул ечмай туринг

Humo банкоматларидан пулни нақдлаштирганлар учун нохуш хабар. “Бу мижозларнинг пуллари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз музлатилган ва қайтарилмайди”, -дея маълум қилди оператор.

Ҳаммаси яхши бўлади

"Бундай вазият ўтган ҳафтадан бери 5 кун давом этмоқда, илгари бундай бўлмаган. Лекин хавотир олманг, бу узоққа чўзилмайди, мутахассислар муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Саволларингиз бўлса, пластик карточкангизда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилинг, биз сиз учун деярли куну-тун ишлаймиз", - дея ишонч билдирди "Алоқабанк" call -маркази оператори Наргиза Тошпўлатова.

Эслатиб ўтамизки, UzCard банкоматлари хизмат учун 1% олади ва бундан ортиқ эмас.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...