Загрузка
Загрузка
Раҳмдилликка асосланган  “бизнес” ёҳуд Ўзбекистонда содда кишиларни алдашнинг яна бир усули
Жамият

Раҳмдилликка асосланган “бизнес” ёҳуд Ўзбекистонда содда кишиларни алдашнинг яна бир усули

494
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда раҳмдликка асосланган “бизнес” авж олмоқда. Фирибгарлар савдо дўконлари ва бошқа сотув жойларини “ўзлариники” қилиб олишган. “Амаки, мабодо нон олиб беролмайсизми?”, деб кекса кишилар ёки болалар содда кишиларни чув туширишмоқда. Шундан сўнг энг қизиғи бошланади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Раҳмдил инсон бу илтимосни рад эта олмайди. “Бечора оч қолган” кимсанинг эса муддаоси бошқача. Нондан кейин, ёғ, пишлоқ, шампунь,   кир ювиш кукуни, салфетка ва ҳоказолар сўралади. Психологик таъсир остига тушиб қолган фуқаролар эса бу молларнинг пулини тўлашади. Айрим огоҳ кишилар бу каби найрангларни   дарров пайқаб олишади.

“Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига келиб тушган кўплаб хабарларга кўра, бундай “бечоралар”нинг аксарияти дўконга ишга қатнагандек боришади. Хариднинг пулини тўлашга тайёр бўлган   кишини топиб, улар жовонлардан бошқа қимматбаҳо молларни ҳам олишади.

Бундай ҳийлага тушишига сал қолган фойдаланувчилардан бирининг тахминига кўра, мазкур схемада “бечоралар” ва дўкон ходимларининг   хуфёна келишуви борлигига ўхшайди. Чунки   бунинг ортидан сотувчи мўмай даромад олиши мумкин.

Кунлардан бирида юқорида тилган олинган фойдаланувчининг ёнига болакай келиб, нон сотиб олишни илтимос қилган ва тўртта нонни жовондан олган. Сўнгра, кассага йўл олиб, болакай   нархи 80 минг сўм бўлган беш литрлик ёғни ҳам “қўлга киритган”. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бола икки литрлик колани ҳам олиб, харидларнинг барчасини нақд тўлашни сўраган. Фойдаланувчининг сўзларига кўра, харидлар учун нақд пул тўланса, эҳтимол, барча моллар ўз жойига қайтарилиши мумкин. Оқибатда кассир ҳам, “бечора” ҳам шу пулларни ўзаро бўлишиб олишади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...