RABAD билан катта режалар тузиш вақти келди. Тошкентда тез орада замонавий премиум  синфига мансуб қурилиш савдо маркази ишга тушади
Жамият

RABAD билан катта режалар тузиш вақти келди. Тошкентда тез орада замонавий премиум синфига мансуб қурилиш савдо маркази ишга тушади

851

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Яқинда Тошкентда тарихий RABAD номи билан замонавий қурилиш маркази иш бошлайди, у пойтахт шарқидаги "Янги Ўзбекистон" боғи ёнида жойлашади. Яқинда шаҳар сезиларли даражада кенгайиб борди, илгари Қибрай туманига кирувчи боғнинг ҳудуди ҳозир Яшнободнинг бир қисмига айланди.

Янги қурилиш савдо марказининг пайдо бўлиши тасодифан эмас, чунки бу ҳудудда ярим миллион аҳоли истиқомат қилади. Ҳокимият ушбу ҳудуд учун катта режалар тузиб, "Янги Ўзбекистон" кўчасини пойтахтдаги энг ривожланганлардан бирига айлантиришга интилмоқда. Шунинг учун, бу ерда шаҳарсозлик ва савдо соҳасидаги замонавий ечимларнинг қўлланилгани ажабланарли эмас. Ушбу лойиҳалардан бири RABAD қурилиш савдо марказидир.

Ноёб концепция

Савдо марказининг RABAD деб номланиши бежиз эмас. Бу ўрта Осиёнинг ўрта аср шаҳарлари атрофида жойлашган савдо-ишлаб чиқариш қисмининг номи бўлган. IX-XII асрларда рабод шаҳарнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётининг маркази бўлган. Рабод ичида устахоналар, шаҳар бозорлари, ҳунармандлар ва савдогарларнинг уйлари мужассам бўлган.

Лойиҳа муаллифлари унинг жойлашувини инобатга олган ҳолда, бу ерни сотувчилар ва харидорларнинг қулай учрашуви жойи, шунингдек, маҳаллий қурилиш   бозори учун етакчи савдо марказига айлантиришни   ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган. Дизайн ва архитектура концепцияси Любовь Сафронованинг “Design House" халқаро дизайн студияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у илгари “Golden House”, Samarkand Darvoza савдо-кўнгилочар мажмуаси ва бошқалар учун лойиҳалар яратган.

Замонавий RABAD ўзи нима? Бу қурилиш, таъмирлаш ва безатиш билан боғлиқ товарларга ихтисослашган уч қаватли қурилиш савдо маркази. Бу ерда қурилиш ва пардозлаш материаллари, уй-рўзғор буюмлари, электр жиҳозлари, иқлим тизимлари, хавфсизлик ва автоматлаштириш тизимлари, мебел фурнитураси ва тайёр мебел, боғдорчилик ускуналари, маиший техника, шунингдек, "комфорт" ва "премиум" синфига мансуб ҳар қандай турдаги кўчмас мулкнинг замонавий ҳаёти ва қулайлиги учун зарур бўлган бошқа нарсалар улгуржи ва чакана тарзда сотилади.

RABAD жойлашган ҳудуднинг умумий майдони 2,6 гектарни ташкил этади. Шу билан бирга, савдо марказининг майдони 35 минг квадрат метрни, омборхоналар 5000 квадрат метрдан ошади, шунингдек, 700 дан ортиқ қўриқланадиган тураргоҳлар учун алоҳида майдон ажратилган.

Лойиҳани яратувчилар ҳар икки томон – сотувчилар ва харидорлар учун қулайлик яратадиган ҳар бир кичик нарсани эътиборга олишган. Шу сабабли, савдо маркази ижарачиларга ҳам, ташриф буюрувчиларга ҳам Европа сифатига мос ва юқори даражада хизмат кўрсатадиган товарларни тақдим этишга қаратилган.

Дўконларга қулай киришни таъминлаш учун ҳар бир қаватда юк лифтлари мавжуд, тоза ҳавонинг доимий келиб туриши ва мақбул ҳароратни таъминлаш учун марказлашган вентиляция ва кондиционерлар ишлаб турибди.

Rabad-Podrobno-3.jpg

"Биз сотиб олиш ва танлаш жараёни иложи борича қулай бўлиши учун бизнес вакиллари ва мижозлар учун замонавий хизмат кўрсатиш сервислари билан тўлдирилган савдо майдончаларини яратамиз", – дея таъкидлашмоқда савдо маркази вакиллари.

Савдо марказида 25 хил тоифадаги маҳсулотлар учун 28 метр ва ундан юқори квадратура билан 350 дан ортиқ дўкон ва шоурумлар жойлашади. Улар бюджет вариантидан тортиб премиум тоифасигача бўлган нархларда турли сегментдаги маҳсулотларнинг катта ассортиментини тақдим этадилар.

Умумий зоналарда дам олиш жойлари, фудкорт, ибодат хоналари, банк филиаллари, савдо автоматлари ва эскалаторлар мавжуд. Дўконларга қулай кириш учун лифтлари ва эскалаторлар тақдим этилади, ёзда ва қишда эса харидорлар ва бизнес эгалари бинолар ичида бўлишдан мамнун қолишади, чунки дўконлар ва коридорларда қулай ҳарорат сақланиб, марказий вентиляция тизими ишлайди.

image_2022-12-23_10-56-30.jpg

Бизнес юритиш учун муҳим тафсилотлар

Айни пайтда RABAD инвесторларни, шунингдек қурилиш ва таъмирлаш бўйича мутахассисларни энг яхши чакана савдо майдонларини эгаллашга таклиф қилмоқда. Бу ерда бизнес юритишни истаганлар дўконни таъмирлаш ва жиҳозлаш билан шуғулланишлари шарт эмас, чунки хоналар аллақачон сотишни бошлаш учун зарур бўлган барча нарсалар билан таъминланган.

Дўконлар white box шаклида тайёр ҳолда харидорларга топширилади. Бу шуни англатадики, энг кўп вақт талаб қиладиган биноларни таъмирлаш ишлари аллақачон амалга оширилган, шунинг учун кўчмас мулк харидорлари ёки ижарачилар текис деворлар, керамогранит поллар ва шиша эшиклар, электр таъминоти, марказий шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизимига эга дўконни олишади. Айрим хоналар, агар керак бўлса ва келажакдаги эгасининг илтимосига биноан, сув таъминоти, канализация, мўри каби қўшимча муҳандислик тизимлари билан жиҳозланиши мумкин.

Rabad-Podrobno-4.jpg

Дўконларни бўлиб тўлаш шарти билан ёки тўлиқ сотиб олиш, ижарага ҳам олиш мумкин.

Яна бир муҳим жиҳат: мажмуада савдо майдончасини сотиб олаётганда бошқарув компаниясининг маркетинг, бухгалтерия ҳисоби, юридик, логистика ва банк хизматларини олиш мумкин бўлади.

Савдо маркази ҳудудида катта омборхоналар жойлашган бўлади. Бу ерда автомобиллар учун қулай кириш ва чиқиш, видеокузатув ва сигнализация билан жиҳозланган 24 соатлик қўриқлаш, ишончли ёнғин хавфсизлиги тизими, турли ўлчамдаги юк лифтлари, товарларни юклаш ва тушириш платформалари ва бошқалар таъминланади. Омборларда махсус ҳарорат ва намликни сақлаш режалаштирилган.

Истиқболли ҳудуд

RABAD савдо марказининг асосий афзалликларидан бири - унинг жойлашган жойидир. Марказга ҳам шаҳар, ҳам Тошкент вилоятидан транспортда етиб олиш имконияти мавжуд.

Ҳудуд муваффақиятли бизнес юритиш, фаровон ҳаёт кечириш ва ажойиб дам олиш учун янги шаҳар майдони бўлади. Илгари тақдим этилган "Янги Тошкент" бош режасига кўра, бу ерда кенг йўл кесишмалари, катта кўнгилочар иншоотлар ва узун яшил майдон яратилади. Шаҳарга ер усти метро линиясини ўтказишни режалаштирилмоқда, биринчи, иккинчи ва учинчи Ренессанс кўчалари ҳам пайдо бўлади.

Янги истиқболли ҳудудда "AKFA" университети барпо этилди, ҳозирда Олимпия шаҳарчаси, бизнес авиацияси учун "Шарқ" аэропорти, меҳмонхоналар, мактаблар ва мактабгача таълим муассасалари, бизнес марказлари ва Ўзбекистоннинг йирик ишлаб чиқарувчиларининг кенг кўламли турар-жой мажмуалари қурилмоқда.

Янги йил арафасида сотувчилар ва харидорлар учун катта режалар тузиш вақти келди. Инвестор кўпроқ пул ишлаш режаларини тузади. Бизнес эгаси ишни кенгайтириш режасини шакллантиради. Дистрибютор янги бозорларга чиқиш режаларини тузади. Ушбу режаларнинг барчасини амалга оширишга RABAD ёрдам беради.

Декабрь ойида сотиб олиш учун махсус таклифлар мавжуд. Савдо майдончасини сотиб олувчилар ёки ижарачиларга эгилувчан тўлов тизими имконияти берилади.

Rabad_new_year_Kapital-936x537-uz.jpg

Омадли бизнес нимадан бошланади? Албатта сармоядан! Фақатгина 30 декабргача RABADда дўконларни сотиб олиш учун махсус Янги йил таклифлари амал қилади. 

Ҳар-бир квадрат метр учун 3 000 000 сўмлик чегирмалар туҳфа қилинади!

Масалан, 42 квадрат метрли дўконни харид қилиб ва ҳар-бир квадрат метр учун 3 000 000 сўмга тенг чегирмани қўлга киритиш орқали сиз 126 000 000 сўмни тежай оласиз!

Эндиликда керакли квадратура бўйича индивидуал талабга кўра, алоҳида ҳисоб-китоб килишимиз мумкин.

RABAD. Улкан режалар тузаётганлар учун. 

  • Акция фақат 100 тўлов шарти билан амал қилади. 

  • Шунга мувофиқ, бу ҳолда бўлаб тўлаш шартлари қўлланилмайди. 

  • Акциянинг амал қилиш муддати - 30 декабргача

Алоқа маълумотлари:

Сотувлар офиси : Тошкент, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 170-уй

Телефонлар: +781130631

Веб-сайт: rabad.uz

Instagram: https://instagram.com/rabad_uz

Facebook: https://www.facebook.com/rabaduz


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+