Загрузка
Загрузка
Расман: Тошкентда 1 октябрдан жамоат транспортида юриш нархи оширилади
Жамият

Расман: Тошкентда 1 октябрдан жамоат транспортида юриш нархи оширилади

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил 1 октябрдан эътиборан Тошкент шаҳридаги автобус ва метрополиттенда йўл ҳақи нархлари оширилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган янги тарифларга кўра, электрон тўлов учун бир марталик йўл ҳақи 1 700 сўмдан 2 500 сўмга, нақд пулдаги тўлов эса 3 000 сўмга кўтарилади.

Янги тартибга кўра, йўловчилар учун кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик транспорт карталари ҳамда муайян қатновлар сонига мўлжалланган тариф пакетлари жорий этилмоқда. Фақат автобусдан фойдаланувчилар учун 1 кунлик тариф 11 500 сўм, 1 ойлик тариф 250 000 сўм, 1 йиллик тариф эса 1 950 000 сўмни ташкил этади. 

Автобус ва метродан биргаликда фойдаланиш учун эса 1 кунлик йўл чиптаси 13 500 сўм, 1 ойлиги 345 000 сўм ва 1 йиллиги 2 700 000 сўм қилиб белгиланди. Шунингдек, 10 та қатнов учун пакет 19 000 сўм, 20 таси учун 38 500 сўм, 30 таси учун 57 500 сўм этиб белгиланган бўлиб, ўқувчилар, талабалар, пенсионерлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида тарифларни харид қилишда 50 фоизлик чегирма берилади.

Транспорт карталари орқали 60 дақиқа ичида бошқа транспортга ўтишда дифференциаллашган тўлов тизими амал қилади. Хусусан, фақат автобусда ҳаракатланганда биринчи қатнов 2 500 сўм, иккинчиси 1 500 сўм, бир соат ичидаги учинчи ва ундан кейинги қатновлар эса бепул бўлади. Йўналиш таркибига метро киритилган, лекин у биринчи транспорт бўлмаган ҳолларда, метрога кайта ўтиш нархи 1 500 сўмни ташкил этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...