Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Депутат Расул Кушербаев Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси унинг устидан судга даъво киритганлиги юзасидан изоҳ берган.
Эслатиб ўтамиз, бугун ДСҚ матбуот хизмати хабар тарқатди. Унда айтилишича, қўмита суд орқали депутат томонидан солиқ органларига етказилган маънавий зарарни 4,6 миллиард сўм миқдорида қоплашни талаб қилади. Бундан ташқари, у оммавий ахборот воситалари орқали кечирим сўраши керак.
Бунга депутатнинг ОАВдан бирида айтилган сўзлари сабаб бўлган. Булардан айримлари ДСҚ матбуот-хизмати томонидан мисол тариқасида келтирилмоқда:
“солиқ органлари айланиб ўгирилиб тадбиркорни айбдор деб топишим керак деган принципда ишлаяпти...”
“...оддий солиқ қўмитасининг ходими ёки мутахассиси юк хати нима учун керак бўлишини, хатто у шунчалик билмайдими ё тадбиркорлар, ё одамлар шунчалик аҳмоқ деб ўйлайдимики, ўзини қилаётган ишини нотўғримаслигини исботлаши учун далил сифатида юкхатини кўрмоқчи...”
“...пасткашлик бўлса шунчалик бўладики, солиқ ходими тадбиркордан юк-хатигача сўраяпти, уйидаги туалетная бумагани қанақасини ишлатишини ҳам сўрамабдида...”
Қўмитанинг таъкидлашича, бу сўзлар солиқ идораларининг ишчанлик обрўзусига путур етказган.
Депутатнинг ўзи мазкур ҳолат юзасидан Batafsil.uz. мухбирига шундай деди:
“Мен ҳеч кимни ҳақорат қилганим йўқ. Мен шунчаки танқид қилдим ва бирор-бир давлат идораси қонун доирасидан ишламаса, бундай кейин ҳам танқид қилишни давом эттираман. Аниқ биламанки, яқинда ДСҚ раиси қўл остидагиларни ҳақоратлаган. Агарда ДСҚ касаба уюшмаси холис бўлса, ҳақиқатан ҳам ходимларнинг шаъни ва обрўсини ҳимоя қиладиган бўлса, аввал ДСҚ раисини судга берсин. Айни ҳолатда эса касаба уюшмаси ДСҚ раисига алоҳида буйсунадиганга ўхшайди”, - деди Расул Кушербаев.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас