Red Wings авиакомпанияси Ставрополь ва Уфадан Тошкентга рейсларни  йўлга қўймоқда. Нархлар
Жамият

Red Wings авиакомпанияси Ставрополь ва Уфадан Тошкентга рейсларни йўлга қўймоқда. Нархлар

260

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 4 ноябрдан бошлаб Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Ставрополь ва Уфадан Тошкентга рейсларни йўлга қўймоқда. Парвозлар мунтазам равишда 100та ўринга мўлжалланган SSJ100 лайнерларида амалга оширилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Тошкент-Ставрополь” ва “Тошкент –Уфа” йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир маротаба жума кунлари бажарилади. Чипталарни расмий flyredwings.com сайти ёки авиакомпаниянинг мобил иловасидан олиш мумкин.

“Ставрополь-Тошкент” ва “Уфа-Тошкент” йўналиши бўйича чипта нархи 1602 минг рубл (тахминан 2.3 миллион сўм)ни, “Тошкент-Ставрополь” ва “Тошкент –Уфа” йўналиши бўйича 12.8 минг рубл (тахминан 1.8 миллион сўм)ни ташкил қилади

Red Wings йўловчи ташишга мўлжалланган энг йирик ўнта Россия авиакомпаниялардан бири ҳисобланади. Айни пайтда авиаташувчи Ўзбекистондан Москва, Екатеринбург ва Махачкалага учмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+