Загрузка
Загрузка
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази ходимлари  коррупция ҳақида хабар беришган.  Прокуратура  томонидан  тергов  олиб борилмоқда
Жамият

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази ходимлари коррупция ҳақида хабар беришган. Прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда

495
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Прокуратура Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази ходимларининг видеомурожаати бўйича терговни бошлаган. Улар   коррупция ва беморлардан таъмагирлик қилиш ҳолатлари ҳақида хабар беришган. Бу тўғрисида Batafsil.uz. мухбири маълум қилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда ушбу тиббиёт муассасаси ходимларининг видеомурожаати тарқатилган эди. Улар жиддий муаммолар ҳақида хабар беришган. Хусусан, уларнинг сўзларига кўра, марказда коррупция авж олган, беморлардан ётоқ ва дори-дармон учун пул талаб қилинар экан.

Бош прокуратура бу видеога муносабат билдирган. Уларнинг айтишича, бу ҳолат юзасидан тергов бошланган.

“2 февраль куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий Маркази Тошкент шаҳар филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган”, - дея хабар қилмоқда прокуратура.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...