Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2 июль куни эрталаб Тошкентнинг бир нечта туманлари - Яшнобод, Миробод ва Бектемирда тирбандлик юзага келди. Сабаби - асфальтни алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Роҳат" чорраҳаси ҳудудидаги Д001 ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми тўсиб қўйилган. Бу ҳақда Batafsil.uz’га Яшнобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
"Рисовый" бозори ёнидаги кўприкдан Қўйлиқдаги "Компас" савдо марказига қадар ҳаракат деярли тўхтаб қолган. Ҳамма нарса турарди - енгил автомобиллар ҳам, маршруткалар ҳам, автобуслар ҳам. Жамоат транспорти жадвалдан чиқиб кетди, интерваллар бузилди.
Аввалроқ, пойтахтнинг Яшнобод туманида 25 июндан марказий кўчалардан бирининг қисми вақтинча ёпилиши ва чеклов 1 июлгача давом этиши ҳақида хабар берган эдик.
Бироқ Автомобиль йўллари қўмитасининг ўзгартирилган хабарида йўлнинг 42,5 километрдан 47 километргача бўлган қисмида асфальт-бетон қопламасини алмаштириш бўйича режали ишлар 5 июлга қадар амалга оширилиши кўрсатилган.
Ҳайдовчилар учун Оҳангарон кўчаси бўйлаб вақтинчалик айланма йўл ташкил этилди.

Изоҳлар мавжуд емас