Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Роспотребнадзор”нинг бир гуруҳ мутахассислари Ўзбекистонга етиб келди. Улар 2020 йил 23 августдан 5 сентябргача COVID-19га қарши курашиш борасида маслаҳат ёрдамини кўрсатишади.
Гуруҳ етти нафар россиялик мутахассисдан иборат бўлиб, унга эпидемиологлар, вирсулологлар ва юқумли касалликлар бўйича шифокорлар киритилган.
Ташриф давомида россиялик мутахассислар Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият билан танишадилар, шунингдек, COVID-19 ташхисига йўналтирилган эпидемиологик кузатув механизмлари ва лабораториялар, шунингдек ковидли беморларни даволашга ихтисослашган тиббий муассасаларни батафсил ўрганишади.
Тошкентдан ташқари, россиялик мутахассислар Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларига ташриф буюришади.
Ташриф давомида россияликлар томонидан онлайн маслаҳатлар ўтказиш, шунингдек, COVID-19га қарши курашда Россиянинг энг илғор тажрибаларини жорий этиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас