Загрузка
Загрузка
Нью-Йоркда яшириниб юрган қидирувдаги ўзбекистонлик қўлга олиниб, ватанга қайтарилди
Ҳодисалар

Нью-Йоркда яшириниб юрган қидирувдаги ўзбекистонлик қўлга олиниб, ватанга қайтарилди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Американинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликда муҳим амалиётни муваффақиятли якунлади.

2023 йилдан буён одил судловдан қочиб, Океан ортида яшириниб юрган 37 ёшли Ўзбекистон фуқароси Нью-Йорк шаҳрида аниқланиб, қўлга олинди. Маълум бўлишича, у Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан айбланиб, қидирувга берилган эди.

Қўлга олинган шахс белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди. ИИВ жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган шахсларни, уларнинг қаерда бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка тортиш бўйича халқаро ҳамкорликдаги тезкор тадбирларни изчил давом эттирмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...