Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz. Россия чегарачилари ўзбекистонликлардан яшил паспорт талаб қилишмоқда. Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, яшил паспорти бўлмаганлар муаммога дуч келишмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Мазкур хабар “Истеъмолчи.уз” жамжамиятида эълон қилинган.
"Яқин вақт ичида Москвага учмоқчи бўлган барчани огоҳлантирмоқчиман. Онам Шереметьево аэропортига учиб юборган. Москвада паспорт назоратида ундан чет эл паспортидан ташқари ички ўзбек паспорти талаб қилинган. Яшил паспорти бўлмаганларнинг барчаси қайта текшириш учун юборилган. Онам у ерда қарийб 3.5 соат впқт сарфлаган. У чиққач, яна кўплаб одам кутиб турганини кўрган", - деб ёзмоқда фойдаланувчилардан бири.
Унинг сўзларига кўра, ёнида ID–картаси бўлганлар ҳам сақлаб қолинган. ID–карта яшил паспортнинг ўрнига жорий қилинган дейилсада, чегарачилар бунга муносбат билдиришмаган ва ҳукумат буйруғи борлигини айтишган. Демак, Ўзбекистондан келаётганларда иккита паспорт бўлиши керак экан.
"Рейсга кечиккан ва туташ рейсларга чипта олиб, навбатда турган одамлар кўп эди. Даволаш учун кузатув билан келган жуда касал аёлни ҳам учратдим. Иккала паспортни ҳам олиб юринг ва ўзингизни эҳтиёт қилинг",- деди у.
Фойдаланувчиларнинг қайд этишича, энг аввало янги тартиб ўзбекистонлик кўплаб мигрантларнинг яшил паспортлар орқали депортация қилингани билан боғлиқ. Улардан баъзилари янги чет эл паспортини олиб, яна Россияга қайтиб боришган. Натижада қоидабузарлар оқимини тўхтатиш учун чегарачилар энди яшил паспортларни текширишмоқда.
Бироқ, ID-карта эгалари учун нима қилиш кераклиги мавҳум бўлиб қолмоқда. Чунки улар ID-карта олаётган пайтда яшил паспортни топширишади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу вазиятга аниқлик киритишига умид қиламиз.
Изоҳлар мавжуд емас