Загрузка
Загрузка
Россия экспорт маркази ваколатхонаси раҳбари рубль ва сўм тўғридан-тўғри конвертацияга  ўтишини тахмин қилмоқда
Жамият

Россия экспорт маркази ваколатхонаси раҳбари рубль ва сўм тўғридан-тўғри конвертацияга ўтишини тахмин қилмоқда

1612
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия экспорт марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Прохоренко иккала мамлакат яқин орада ўз валюталарини тўғридан-тўғри конвертация қилиш тартибига ўтишини тахмин қилди. Унинг фикрича, бу жараён 2020 йилда юз бериши мумкин. Бу ҳақида Batafsil.uz   мухбири хабар бермоқда.

Дмитрий Прохоренко Тошкентда ишбилармон билан бўлиб ўтган учрашувда чиқиш қилди. Унда Россия экспорт маркази вакиллари ва ўзбекистонлик тадбиркорлар қаторида Кузбасс делегацияси ҳам иштирок этди.

Минтақалараро лойиҳалар истиқболини муҳокама қилар экан, ваколатхона раҳбари шуни таъкидлаб ўтдики, валютани доллар ва евросиз тўғридан-тўғри конвертация қилишга ўтиш мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада самарали бўлишини таъминлайди. Шу билан бирга, доллар ва евронинг ўзгариб туриши оқибатида юзага келадиган хатарлар бартараф қилиниб, лойиҳалар санкциялар таъсири остига тушиб қолмайди.

Прохоренконинг сўзларига кўра, рубль ва сўмни тўғридан-тўғри конвертация қилиш жорий йилнинг ўзида амалга ошиши мумкин.  

Шунингдек унинг айтишича, икки йилда Ўзбекистон хом-ашё ҳисобланмаган маҳсулот экспортини ривожлантириш рейтингида   Россия экспорт маркази 5 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритаётган Беларусьни ҳам ортда қолдирди.

Не пропусти ничего важного: больше новостей в Telegram-канале Podrobno.uz. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+