Россия ИИВ барча мигрантларни 10 йилга мўлжалланган ягона электрон ҳужжат олишга мажбур қилади
Жамият

Россия ИИВ барча мигрантларни 10 йилга мўлжалланган ягона электрон ҳужжат олишга мажбур қилади

581

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ИИВ мамлакат ҳудудида узоқ муддатда яшаш учун барча мигрантларни 10 йилга мўлжалланган ягона электрон ҳужжат олишга мажбур қилади. Бу ҳақда ТАССга вазирликнинг матбуот- маркази маълум қилган. 

"Хорижий фуқаро томонидан Россия Федерациясида узоқ муддатга яшаш ҳуқуқини қўлга киритишининг мажбурий шарти - электрон маълумот ташувчи ягона ҳужжатни олишдир. Чет эл фуқаросига 10 йил муддатга ягона ҳужжат берилиши, унинг муддати тугагандан сўнг эса алмаштирилиши кўзда тутилган", - деди манба. 

Ички ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ҳимояланган шаклдаги электрон ҳужжатда унинг эгаси ҳақидаги график ва матнли маълумотлар сақланади.

"Шу билан бирга, электрон ташувчида жойлашган чет эл фуқароси ҳақидаги маълумотлар рўйхати, шунингдек, ягона ҳужжатни расмийлаштириш ва бериш тартиблари федерал қонун лойиҳаси ва тегишли қонуности ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида аниқланади", – дея қўшимча қилди ИИВ.

Вазирлик ушбу ҳужжатни жорий этиш муддатларини кўрсатмаган ва тегишли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилаётганини тушунтирган.

2018 йилнинг октябрь ойида Россия Президенти Владимир Путин миграция борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш учун Россия Федерациясининг 2019-2025 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати Концепциясини тасдиқлаган. Кейинчалик ҳукумат тегишли фармон билан 2022 йилгача уни амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини маъқуллаган. Ушбу режа доирасида миграция режимларини ислоҳ қилишни назарда тутувчи ҳужжат ишлаб чиқилмоқда.

Чет эл фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида узоқ муддатли бўлиши учун унификацияланган миграция режимини жорий этиш режалаштирилган. Бу виза олиш шарт бўлмаган мамлакатга кириб келаётган барча чет элликлар учун ягона бўлади ва ҳар-қандай қонуний мақсад, жумладан иш ва таълим олиш учун бир йилда 90 кундан ортиққа берилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...