Загрузка
Загрузка
Россия мигрантларга  мамлакатдан чиқиб кетмасдан патент  расмийлаштиришга рухсат берди
Жамият

Россия мигрантларга мамлакатдан чиқиб кетмасдан патент расмийлаштиришга рухсат берди

1946
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Россиядаги меҳнат мигрантлари 19 мартдан бошлаб мамлакат ташқарисига чиқмасдан янги патент олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бу ҳақида Россия Ички ишлар вазирлигининг баёнотига ҳавола қилиб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Патентни янгилаш учун мурожаат қилган мигрантлар тегишли аризалар топшириш муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди. Шу билан бирга, Россияда вақтинча бўлиш муддатини узайтиришни сўраган чет эл фуқароларига рухсат берилади. Бунинг учун улар ИИВнинг энг яқин ҳудудий бўлимига мурожаат қилишлари ва эркин шаклда ариза ёзишлари талаб этилади.

Шунингдек, чет эллик ишчиларни жалб қилишга рухсат бериш ва Россия ҳудудида бўлган чет элликларга ишлаш учун рухсатномалар бериш қайта тикланди. Вақтинчалик яшаш ҳуқуқи ёки яшаш учун рухсатнома асосида Россияда истиқомат қилувчи хорижий фуқароларга берилган ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда узайтириб берилади.

Миграция тартибини енгиллаштириш коронавируснинг тарқалиши туфайли Россия Федерациясининг чегаралари ёпилиши муносабати билан қабул қилинди. Россия 18 мартдан бошлаб чет эл фуқароларининг мамлакатга киришини таъқиқлаб қўйди. Бундан икки кун илгари, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам мамлакатга кириш ва чиқишни ёпиб қўйишди. Бу кўплаб мигрантларнинг қонуний мақоми учун хавф туғдирди. Ҳужжатларни янгилаш учун улар Россиядан маълум муддатга чиқиб кетишлари лозим эди. Аммо чегаралар ёпиб қўйилгандан кейин улар буни амалга ошира олмайдилар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...