Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланишини эълон қилган. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Украинани босиб олиш режаси йўқ. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ҳарбий операция хусусида Россия президенти бугун эрталаб россияликларга қилган мурожаатида айтган.
"Мен махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилдим. Унинг мақсади - саккиз йилдан бери Киев режими томонидан камситиш ва геноцидга учраб келаётган одамларни ҳимоя қилишдир. Бу учун биз Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга интиламиз. Шунингдек, тинч аҳолига, шу жумладан Россия Федерацияси фуқароларига қарши кўплаб қонли жиноятлар содир этганларни жавобгарликка тортамиз”, - деди Путин ўз мурожаатида.
"Биз СССР парчаланганидан кейин барча янги ташкил этилган мамлакатларни ҳурмат қиламиз. Бунга мисол- бизнинг Қозоғистонга қилган ёрдамимиз", - деди у.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, Россия Украина ҳудудидан келаётган доимий таҳдид билан яшай олмайди.
"Бугунги кунда фойдаланадиган имкониятдан бошқа одамларимизни ҳимоя қилиш учун биз билан сизга ҳеч қандай илож қолдиришмади. Донбасс Халқ республикалари ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилишди", - деди Россия президенти.
Путин Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини зудлик билан қуролларини ташлашга чақирди.
"Мен сизни зудлик билан қуролингизни қўйиб, уйингизга боришга чақираман. Ушбу талабни бажарган Украина армиясининг барча ҳарбий хизматчилари жанговар зонани бемалол тарк этиб, оилаларига қайтишлари мумкин бўлади", - деди Путин телевидение орқали қилган мурожаатида.
"Биз ҳар қандай воқеалар ривожига тайёрмиз. Ишончим комилки, Россиянинг ўз Ватанига содиқ аскар ва зобитлари бурчларини бажарадилар. Агарда учинчи мамлакатлардан бирортаси аралашишга ҳаракат қилса, Россия дарҳол жавоб беради", - деди у.
Изоҳлар мавжуд емас