Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ҳаво транспорт Федерал агентлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Россия ва Ўзбекистон Москва ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини оширишга келишиб олишган.
Яқин келажакда парвозлар сони ҳафтасига 25 тадан 39тагача оширилади.
Россия томонидан Москва-Тошкент йўналишида парвозларни амалга ошириш учун “Аэрофлот”, “Сибирь” ва “ЮТэйр” компаниялари, Ўзбекистон томонидан – “Uzbekistan Airways” ва “Qanot Sharq” тайинланган.
Тайинланган Россия авиакомпаниялари сони ташувчилар буюртмалари асосида янги 14та частоталар ажратилгандан кейин кўпайтирилиши мумкин.
Икки мамлакат пойтахтлари ўртасида мунтазам қатновлар сонининг кўпайиши икки томонлама ҳамкорликнинг янада ривожланишига, йўловчиларнинг Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ташишга бўлган талабини қондиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Изоҳлар мавжуд емас